Равшан Ҳайдаров йилнинг энг яхшилари рўйхатида

Осиё Футбол Конфедерацияси қитъа футболининг 2018 йилдаги энг яхшиларига давогар номзодлар рўйхатини эълон қилди.
ufa.comнинг маълум қилишича, ОФК 2018 йилнинг энг яхшилари бўлишга номзодлар рўйхатида ҳамюртимиз Равшан Ҳайдаров ҳам бор. Ушбу мутахассис йил бошида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан Осиё чемпионатида ғолиб чиққан эди.
Рақобатда Р.Ҳайдаровга Ироқнинг «Эйр Форс» клуби бош мураббийи Босим Ҳамдан ва Япониянинг «Кашима Антлерс» жамоаси устози Го Оива рақиблик қилади. «Эйр Форс» 2018 йилги ОФК кубогида ғолиб чиққан, «Кашима Антлерс» эса Осиё Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.
4bpve088bfbe761avck_800C450.jpg
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача ўзбекистонлик икки мутахассис қитъада йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган – Маҳмуд Раҳимов (Ўзбекистон терма жамоаси, 1999 йил) ва Рауф Инилеев (Ўзбекистон терма жамоаси, 2007 йил).
Лауреатларни тақдирлаш маросими шу йилнинг 28 ноябрь куни Уммон пойтахти Масқат шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 7та йўналиш бўйича энг яхши деб топилган номзодлар мукофотланади. Ушбу йўналишларнинг барчасида камида бир нафардан Япония вакили бор – номзод сифатида кўрсатилган японияликлар жами 11 нафарни ташкил этади.
«Йилнинг энг яхши футболчиси» номинантлари (эркаклар):
 
001.JPG
Кенто Мисао («Кашима Антлерс», Япония)
Юма Сузуки («Кашима Антлерс», Япония)
Абдулкарим Ҳассан («Ал-Садд», Қатар)
«Йилнинг энг яхши футболчиси» номинантлари (аёллар):
Снимок.JPG
Саманта Керр (Австралия)
Ван Шуан (Хитой)
Саки Кумагай (Япония)
«Йилнинг энг яхши футзалчиси» номинантлари:
 
267844_680.jpg
Рафаэль Хенми (Япония)
Али Асқар Ҳасанзода (Эрон)
Маҳди Жавод (Эрон)
«Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» номинантлари (э):
 
image-9714-1537463232-760x507.jpg
Юнь Нишикава (Япония)
Чон Се Жин (Жанубий Корея)
Туркий Ал Аммар (Саудия Арабистони)
«Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» номинантлари (а):
 
C8kGCOhXsAME4Di.jpg
Фука Нагано (Япония)
Моэка Минами (Япония)
Саори Такарада (Япония)
«Йилнинг энг яхши мураббийи» номинантлари (э):
 
26793.jpg
Босим Ҳамдан (Ироқ)
Го Оива (Япония)
Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистан)
«Йилнинг энг яхши мураббийи» номинантлари (а):
 
sp-nadeshiko-a-20180421-870x580.jpg
Асако Такакура (Япония)
Мийо Окамото (Япония)
Нуэнгрутаи Сратонгвиан (Таиланд)

 

ЎзА