“YouTube“ Голливуд фильмларини бепул намойиш эта бошлади

“YouTube“ фойдаланувчилари эндиликда йирик видеохостингда кўплаб Голливуд фильмларини мутлақо бепул томоша қилиш имкониятига эга бўлди, дейилади “Ad Age” хабарида. 
Қайд этилишича, бунгача “ YouTube”да шунга ўхшаш хизмат бўлмаган, кўплаб фильмлар муаллифлик ҳуқуқи бузилиши важи билан администрация ресурсидан ўчириб келинган.
“YouTube“нинг янгиланган базасида юзлаб фильмлар бор. Ягона камчилик намойиш вақти-вақти билан қисқа реклама танаффуслари билан бўлиб турилади.
Хорижий журналистлар таъкидлашича, “YouTube“да бепул фильмлар ўтган октябрь ойидан қўйила бошланган. Аммо, фойдаланувчилар бу янгиликни яқиндагина пайқаган холос.
Хабарда эслатилишича, “YouTube”да бепул фильмлар ғояси 2010 йилда “Google” вакиллари томонидан берилган эди. Кўп ўтмай хизматнинг синов варианти АҚШ фуқароларига тақдим этилган бўлган.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА