Сув келтирган – элда азиз

Нукус шаҳридаги “Керамика қурилиш сервис” МЧЖ аҳоли яшаш пунктларига ичимлик суви ва оқова сув линиялари тортиш билан шуғулланади.
 
1.JPG
Хусусан, корхона ишчилари томонидан ўтган йили Мўйноқ тумани марказида 10 километр масофага янги ичимлик сув линияси тортилди. Шунингдек, Нукус шаҳрининг қатор кўчаларида ичимлик суви таъминоти яхшиланишида ҳам корхонанинг ҳиссаси катта.
5.JPG
– Жорий йилда янада самарали ишлар амалга оширилмоқда, – дейди мазкур МЧЖ раҳбари Азамат Сейитбоев. – Жумладан, Нукус шаҳар “Саманбой” маҳалла фуқаролар йиғинига янги қувурлар тортилди. Қўнғирот туманидаги Қорақалпоғистон овулида “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида 1,4 километрлик оқова сув линияси қурилди.
7.JPG
Айни пайтда корхона ишчилари Нукус шаҳар марказида янги қурилган кўп қаватли турар-жойларга ичимлик сув қувури тортиш ишлари билан банд.

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА