Юртим чирой очмоқдасан — тўламан мен...

18 НОЯБРЬ — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН
Ҳар бир халқ учун миллий рамзлар беқиёс аҳамиятга эга, шу жумладан, байроқ ҳам. Зеро, улуғ аждодларимиз Ватани туғини боши узра баланд кўтариб, жангларга киргани ва ундан руҳий қувват олиб, улкан чўққиларни забт этгани тарихдан аён… 
Юртим байроғи
Юртим чирой очмоқдасан — тўламан мен,
Бахтинг кўриб, қўшилишиб куламан мен,
Куламан мен,
Куламан мен,
Куламан мен,
Юртим сенинг байроғинга инониб.
Ўз элимда ўзим бекман, тўраман мен,
Гар йиқилсам яна қалқиб тураман мен,
Тураман мен,
Тураман мен,
Тураман мен,
Юртим сенинг байроғинга таяниб.
Сенга нима бўлса сендек бўламан мен,
Кипригинга қиров қўнса ўламан мен,
Ўламан мен,
Ўламан мен,
Ўламан мен,
Юртим сенинг байроғинга суяниб.
Зокир ХУДОЙШУКУР

 

ЎзА