Италияда ўтказилган “Italian break” халқаро ёш рассомлар фестиваль-танловида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг икки нафар ўқувчиси биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади.
Ўндан ортиқ мамлакатлардан иқтидорли ёш рассомлар иштирок этган фестиваль-танловда Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Азиза Шоймуродованинг “Қишлоқдаги тўй” номли ижодий иши танлов ҳайъати томонидан юқори баҳоланиб, биринчи ўринга муносиб топилди. Шу мактабнинг 6-синфида таҳсил олаётган Муниса Баҳодирова эса иккинчи ўринни эгаллади.
Қувонарли яна бир жиҳати, танловда ғолиб қизларимиз 2019 йили Испанияда ўтказиладиган танловда қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.