Турли сабабларга кўра уюшмадан четлатилган атоқли ижодкорларнинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайтарилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Ана шулардан бири атоқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га ташриф буюриб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тиклангани ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён этди. Шу билан бирга, ёзувчи ЎзАнинг «Гурунг» суҳбатлар туркумининг илк суҳбатдоши бўлганидан, 27 йил деганда илк бор ЎзА ташаббуси билан Ўзбекистон ОАВда чиқиш қилгани учун агентликка ўз миннатдорлигини билдирди.
ЎзА