l.jpgЎзбекистон тасвирий санъат галереясида Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалол таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан рассомнинг “…Ва ўшанда барчаси бошланди!” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Унда давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, таниқли рассомлар, маънавият тарғиботчилари, академиклар, кенг жамоатчилик ва журналистлар иштирок этди.

Кўргазмада рассомнинг 100 га яқин асарлари намойиш этилди.

Баҳодир Жалол Шарқ каллиграфиясидан илҳомланиб абстракт асарларда ўз изланишларини давом эттирмоқда. Рассомнинг янги лойиҳаларида кўплаб маданий иборалар ва бирикмалар бор. Унинг Европанинг буюк усталари ҳамда анъанавий ўзбек санъати эстетикасига мурожаати ўрганилмаган оламни очиш билан тенгдир.

Рассом асарларини кузатаркансиз, буюк авлодлари сингари юксакликка, ўзига хос уйғунликка интилиши, драматик туйғуларни ҳис этишга лоқайд эмаслигини сезиш мумкин. Ижодкор янги лойиҳалари билан шафқатсизлик ва лоқайдликка, хунрезликларга қарши курашади.

Кўргазма 29 ноябргача давом этади.

 

Гулноза Бобоева,ЎзА