Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Россия Федерацияси маданият вазири Владимир Мединскийнинг таклифига биноан 15-17 ноябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган VII Санкт-Петербург халқаро маданият Форумида иштирок этиш учун йўл олди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинди.
Ушбу форум 2012 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу каби маданий форумлар соҳа мутахассислари учун халқаро миқёсда тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилади.
ЎзА