“Оила” маркази халқаро конференция ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази оиладаги тарбия, одоб қадриятлари мавзусида халқаро конференция ўтказади.
Ёш авлодда маънавий-ахлоқий, одоб қадриятларини ва ота-онага ҳамда катта ёшдаги инсонларга ҳурматни шакллантириш, оиланинг тарбиявий ва маданий-илмий салоҳиятини ошириш борасида халқаро тажрибани кенг ўрганиш ва мамлакатимизда оммалаштириш масалаларида фикр алмашиш учун хорижий давлатларнинг етук мутахассислари иштирокида халқаро конференция ўтказади.
Анжуманни ўтказишдан мақсад фарзанд тарбиясида оиланинг масъулиятини ошириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилишда боланинг оилада яшаш ва тарбия қилиш ҳуқуқини таъминлаш, баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни ва ролини ошириш каби масалалар бўйича хорижий ва маҳаллий мутахассислар билан фикр алмашиш ва тажрибалар ўрганишдир.
Халқаро конференцияда ўндан ортиқ чет эл мамлакатларидан ташриф буюрган профессор-олимлар, оилашунос олимлар, профессор-ўқитувчилар, психологлар, исломшунослар иштирок этишади. Чет эллик мутахассислар ўзлари олиб борган илмий-амалий тадқиқотлар, изланишлар натижалари билан ўртоқлашадилар.
Сайтимизни кузатиб боринг, халқаро конференция тафсилотлари кенг ёритилади.​

 

ЎзА