Хулен Лопетегининг истеъфосидан сўнг, “галактикос“ни ким бошқариши бир муддат сўроқ остида турди.
Баъзи нашрлар Контени бош мураббий қилиб қўйган бўлса, бошқалари Венгерни энг муносиб дея баҳолади. Аммо Переснинг режаси бошқачароқ чиқди.
“Реал Мадрид“ президенти таваккалга қўл уриб, иккинчи жамоа – “Кастилья“ бош мураббийсини асосий клубга ўтказди. Ҳозирча Сантьяго Солари унинг ишончини тўла оқлашга эришмоқда.
Солари “қаймоқранглилар“ билан 4 та учрашув ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришди. Баҳсларнинг иккитаси Ла Лига доирасида “Вальядолид“ (2:0) ҳамда “Сельта“ (4:2) билан, биттаси кубок баҳсларида “Мелилья“ (4:2) билан яна бири эса Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган бўлиб, унда “Виктория Пльзень“ (5:0) билан ўтказилиб, Сантьяго шогирдлари баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонган. “Реал“ ушбу учрашувларда 15 та гол уриб, 2 та гол ўтказиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, Соларига Флорентино Перес томонидан жамоани юқори ўринларга олиб чиқиш учун 15 кун муҳлат берилгани айтилган эди. Бугунгача Солари ўзига белгиланган муддатни аъло даражада ўтказди деб айтиш мумкин.
ЎзА