​Спорт вазирлиги томонидан “Тошкент шаҳар спартакиадаси” ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 1-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба “Тошкент шаҳар спартакиадаси” спорт мусобақалари ўтказилади. Спартакиададан кўзланган мақсад ёшларда спортга бўлган қизиқишни, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, терма жамоалар спорт захирасига муносиб спортчиларни тайёрлашдан иборатдир.
 Tosh-shah-sparta (2).JPG
Мазкур спартакиадада 18 ёшгача бўлган Тошкент шаҳрининг туман босқичларидан сараланган 2 минг 211 нафар ёш спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
“Тошкент шаҳар спартакиадаси” спорт мусобақалари олдидан ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда мазкур мусобақани қай тарзда ёритиш, журналистлар учун мусобақа ҳақида маълумотлар берилди.
Tosh-shah-sparta (3).JPG
Шунингдек, бугун спартакиада дастуридан ўрин олган бадиий гимнастика ва баскетбол спорт турлари бўйича мусобақалар бошланди.
Эслатиб ўтамиз, ушуб спорт мусобақасида спортнинг 18 тури бўйича баҳслар 12 та спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Спортчилар 664 та медаллар учун кураш олиб боради. Шундан, 201 та олтин, 201 та кумуш, 262 та бронза медалларидир.
Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими 2018 йил 3 ноябрь куни Чилонзор туманидаги “Универсал” спорт саройида бўлиб ўтади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА