Фольклор экспедиция гуруҳи Қозоғистонга сафар уюштирди

Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти вакилларидан иборат делегация 25-29 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятида хизмат сафари билан бўлиб қайтди.

Мазкур фольклор экспедиция гуруҳи қўшни давлатда истиқомат қилаётган ўзбеклар халқ оғзаки ижодини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказди. Ушбу тадбир қардош давлатлар ўртасида дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, маданий алоқаларни ривожлантириш мақсадига хизмат қилади.

10.jpg

 

ЎзА