Мутлақ жанглар чемпионати UFC президенти Дэйна Уайт Ҳабиб Нурмагомедов ва Флойд Мейвезер ўртасидаги жанг бокс қоидалари асосида эмас, аралаш жанг қоидаларига кўра ўтказилиши лозимлигини таъкидлади.
TMZ Sports маълумотида айтилишича, Уайт, “Агар Мейвезер истаса, марҳамат келсин ва бизнинг қоидаларимизга кўра жанг қилсин. Биз у билан боксга тушмаймиз”, деган. Унингча, илгари бокс қоидаларига кўра ҳам жанг бўлган, лекин энди ҳақиқий жанг бўлиши керак. Маълумот учун, Мейвезер ва Нурмагомедов бир-бири билан жанг қилишга розилик берган.
ЎзА