Навоий шаҳрида “Ziyo shifo” шарқ табобати маркази иш бошлади. Муассасада беморлар асосан шарқона услубда – гиёҳлар, ноёб малҳамлар, шарбат ва игна рефлексотерапия ёрдамида даволанади.
– Тиббиёт масканимиз терапия ва хирургия йўналишида аҳолига хизмат кўрсатади, – дейди табобат маркази бош шифокори Мамат Мавлонов. –Шунингдек, бу ерда юрак қон-томир, ички, онкологик ва бошқа касалликларни эрта аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш учун замонавий моддий-техник имконият мавжуд. Тиббий хизмат кўрсатиш жараёнига малакали мутахассислар жалб этилган. Истиқболда хорижнинг етакчи клиникалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирганмиз.
Объект қурилишига 3 миллиард сўм маблағ сарфланди. Уч қаватли бино 30 қатновга мўлжалланган. Бу ерда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда 3 ёшгача бўлган болаларга барча турдаги тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.
Сирож Аслонов (сурат), ЎзА