Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида таниқли адиб Чингиз Айтматовнинг «Жамила» асари асосида саҳналаштирилган спектакль премьераси бўлиб ўтди.
Режиссёр Мархабой Усенов саҳналаштирган спектаклда асосий ролларни Мийригул Мабетмуратова, Азиз Назаримбетов, Айдос Муротбоев, Достон Боймирзаев сингари маҳаротли актёрлар ижро этган. Асар томошабинларда катта таассурот қолдирмоқда.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА