Мақом санъатининг ноёб намуналари​ талабалар ижросида

Тошкент темир йўл муҳандислари институти ва Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамкорлигида мамлакатимизда ўзбек миллий мақом санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, асраб-авайлаш, ривожлантириш мақсадида маънавий-маърифий концерт дастури ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар ривожида муҳим асос бўлаётир.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларимизнинг миллий мусиқа санъатига меҳрини янада ошириш мақсадида ўтказилган байрам тадбирида талабалар томонидан “Айлагач”, “Насри Уззол”, “Сарахбори наво”, “Савти Ушшоқ”, “Бек султон 1-2”, “Қошингиз қаросиму” каби миллий мумтоз куй-қўшиқларимиз ижро этилди.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА