Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Қозон Федерал университети ҳамкорлиги

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига Қозон федерал университети ректори профессор Илшат Рафкатович Гафуров ва (проректорлари) директорлари 27-30 сентябрь кунлари ташриф буюрди.

Учрашув давомида меҳмонлар 100 йиллик тарихига эга университет ва унинг факультетлари билан яқиндан танишишди.
Юқори технологиялар марказига ташриф буюриб, бу ердаги жиҳозлар ва талабаларнинг илмий ижод қилиш салоҳиятларини кўздан кечирди. Биология, кимё факультетининг қатор олимлари ва талабалари билан учрашди, қизғин суҳбатлар бўлиб ўтди. Мазкур таълим муассасалари ўртасидаги уч кунлик музокарада илмий ҳамкорлик ва қўшма факультет очиш масалалари муҳокама қилинди.
Делегацияси вакиллари физика, математика, иқтисод кафедраларига ташриф буюриб у ердаги фаолиятларни ўрганди. Ўзбекистон Республикаси Инновация Вазирлиги қошидаги илмий-тадқиқот лабораториялари ва инновацион технологиялар маркази фаолияти билан танишиб бу ердаги ёш олимлар билан фикр алмашди.
28 сентябрь куни университет раҳбарияти ва Қозон федерал университети вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатда икки ОТМ вакиллари томонидан университетлар фаолиятлари ҳақида маълумот берди. Келажакда салоҳиятли кадрлар тайёрлашдаги ҳамкорликни янада изчил йўлга қўйиш чоралари, маълумот ва адабиёт алмашиш йўллари ҳақида келишиб олинди.

photo5289816708736985539.jpg

photo5292285331384674989.jpg
Тадбир доирасида ҚФУнинг Ўзбекистон Миллий университетида офиси очилгани катта аҳамият касб этди. Энди ушбу офисдан икки муассаса ҳамкорлигидаги фаолиятлари ҳақида барча маълумотларни топиш мумкин. Шунингдек, бу ерда Россияда ўқишни давом эттиришни хоҳлаган ёшларга маслаҳат ва йўлланмалар ҳам берилади.
Татаристонлик делегация аъзолари 27-30 сентябрь кунлари таълим ва илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Наманган техника университети ва Самарқанд давлат университети ректорлари билан ҳам учрашди. Музокараларда ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларни юқори босқичга кўтариш масалалари ўртага ташланди.Қозон университетининг олимлари ўзбекистонлик ёш олимлар томонидан геология, кимё ва физика соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва илмда эришаётган ютуқларини юқори баҳолади.

 

Дилобар Маматова, ЎзА