Нукус шаҳридаги 3-умумтаълим мактабининг рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Гулжамила Холмуротова илғор педагогик фаолияти билан ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган таълим жонкуярларидан.
У 20 йилдан буён таълим-тарбия тизимида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Замонавий таълим андозаларидан тўғри ва унумли фойдаланади. Шу боис дарсларни пухта ўзлаштириб, билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этаётган шогирдлари сони тобора ортмоқда.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА