Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Лорд Фредерик Понсонби:
– Бизда ҳам айнан сиздагидек бўлмаса ҳам маҳаллага ўхшаш бирлашмалар – ижтимоий қўллаб-қувватлаш тузилмалари бор. Оилавий масалаларга келадиган бўлсак, очиғи, биз ўта жиддий вазиятдагина унинг ички ишига аралашамиз. Қачонки, фарзанд наркотик модда қабул қилишни бошлаган бўлса, қонуний йўл билан уларга кўмаклашишга ҳаракат қиламиз.
Кеча шаҳрингиздаги иккита маҳаллада бўлдик. Анъанавий ҳамда замонавий маҳаллалар. Ўша ернинг ўзида болалар ўйингоҳлари, кексалар дам олиш жойлари, хуллас, барчаси ажойиб! Бирор муаммо бўлса, югуриб маҳаллага чиқар экансиз.
Маҳалла маслакдош экан. Ва, табиийки, маҳалла фаоллари ҳам бу борада ёрдам беради, бўлмаса бунчалик тотув муносабат, мукаммал тизим яратилмас эди. Бу бизга бироз эриш туюлса-да, ҳақиқатда бу халқингизнинг ютуғидир. Бу борада айнан Ўзбекистон тажрибасини дунёга олиб чиқишни таклиф қилган бўлардим…
Моҳигул Қосимова, ЎзА