Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бадиий гимнастика бўйича «Grace cup-2018» турнири ўтказилди.
Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган 400 нафарга яқин гимнастикачи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.
2010 йилда туғилган қизлар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Зебинисо Ёқубова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. Етти ёшли гимнастикачилар ўртасида вакилларимиздан Алиса Петрова, Шаҳризода Ражабова ҳамда Шаҳруза Маматхонова биринчи, Елизавета Конева эса учинчи ўриндан жой олди.
Беш ёшгача бўлган йўналишда Дарья Крикова олтин, олти ёшгача бўлганлар ўртасида Мубина Аббосова биринчи, Сора Нурматова, Камиля Рустамова эса иккинчи бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА