Бугун, 25 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ҳиндистон элчиси Шри Винод Кумарни қабул қилди.
Ж.Ортиқхўжаев ва жаноб Кумар Тошкент-Деҳли ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасида ўзаро фикр алмашди. Шунингдек, учрашувда Ҳиндистоннинг янги элчихонасини қуриш учун пойтахт ҳудудидан ер майдони ажаратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати, ЎзА