Вазирлар Маҳкaмаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида ташкил этилган маърифий кеча ўзбек ва тожик халқларининг азалий дўстлигини тараннум этиб келаётган шоир, таржимон, файласуф олим Жафъар Муҳаммад ижодига бағишланди.

Бадиий кечада таниқли ижодкорлар ва санъат усталари, Республика тожик миллий маданий марказининг фаоллари иштирок этди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбонов ва бошқалар Марказий Осиёда қадимдан бирга яшаб келаётган ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги адабий, илмий-маданий ҳамкорлик азалдан мустаҳкам асосларга эга эканини таъкидлади.

Ижодий кечада Жафъар Муҳаммад ижодидан намуналар ўқилиб, санъаткорлар томонидан ўзбек ва тожик куй-қўшиқлари ижро этилди.

 

Н.Усмонова, ЎзА