Тожикистонда Ўзбекистон киноси кунлари бўлиб ўтди.

Душанбе шаҳридаги “Қўҳи Наврўз“ анжуманлар мажмуаси таркибидаги “Наврўз“ кинотеатрида “Ўзбеккино“ миллий агентлиги ҳамда тожикистонлик кино усталари ҳамкорлигида Ўзбекистон киноси кунлари муваффақиятли ўтказилди.

Агентлик маълумотига кўра, 15-17 сентябрь кунлари Душанбедаги бир қатор кинотеатрларда ўзбек кинематографларининг “Барон“, “Сабот“, “Меросхўр“, “Ойқиз эртаги“ каби кинофильмлари намойиш этилди.

“Ўзбеккино“ миллий агентлиги ва “Тожикфильм“ киностудияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

 

ЎзА