Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали хабарига кўра, Ровшан Шавкатович Изамов Ҳукумат қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг раиси этиб тайинланди.

“Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилган эди.

Халқаро стандартларга мос соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яратишга, шу жумладан, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини замонавий ускуналар ва илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш Миллий палатанинг асосий вазифаcи ҳисобланади.

 

ЎзА