«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда вақтинча ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, ижара ёки текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиши талаб этилмайди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
ЎзА