Аввалроқ, Москва области, Митиши шаҳри, Олимпийский проспекти, 38-уйнинг 5 корпусда жойлашган омборда ёнғин содир бўлганлиги ҳақида ахборот берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги воқеа юзасидан расмий хабар берди.
Ҳалок бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланган.
Вафот этган фуқаролар:
Аслонова Гулсара Жўраевна, 1971 йилда туғилган;
Файзиева Гулноза Мирфайзовна, 2004 йилда туғилган.
Жасадлар Митиши шаҳар марказий шифохонаси моргида сақланмоқда.
ЎзА