«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ташаббуси билан жорий йилнинг 29 сентябрь куни пойтахтдаги «Халқлар Дўстлиги» санъат саройи ёнидаги байроқ остида жонли ижрода гала концерт дастури бўлиб ўтади.
Концерт халқ сайли тарзида ўтказилиб, уни томоша қилиш бепул. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» матбуот хизмати хабар берди.
«Мамлакатимизда фаолият юритаётган, жонли ижро этишни яхши кўрадиган, санъатсевар ўзбек халқига ўз қўшиқларини тақдим этишни истаган барча хонандалар ушбу концерт дастурида иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун муассасага келиб учрашишлари керак бўлади. Айни дамда унда ёшлар қўшиқларини севиб тинглайдиган 10 нафар эстрада хонандаси иштирок этиш истагини билдирди», дейилади хабарда.
Маълумот учун: Ушбу концерт дастури 29 сентябрь куни, соат 19:00 да бўлиб ўтади.
ЎзА