Алишер Қодиров: “Ахборот қабул қилиш пирамидасини тўнкарилган шаклга келтира оламизми?”

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Тарғиботчиларга ёрдамчи» лойиҳаси доирасида чоп этилган китоблар тақдимотига бағишланган тадбир давом этмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров:
– Омма – жамият ахборот маконига ташланган маълумотларни уч хил усулда қабул қилади. Шундан келиб чиқиб, ахборотни истеъмол қилиш пирамидасини ишлаб чиқмоқдамиз. Пирамиданинг пастки қисмида ахборотни кўр-кўрона қабул қиладиганлар гуруҳи туради. Ўрта қисмдагилар ахборотни ўйлаб, саралаб қабул қиладилар. Лекин унга муносабат билдиришмайди. Пирамидамизнинг юқори қисмидагилар жуда озчиликни ташкил қилиб, улар ахборотни чуқур ўйлаб қабул қилувчилар ва тезда ўз муносабатини билдирувчилар – жавоб қайтарувчилардир. Бизнингча, мазкур пирамидани тўнкарилган шаклга келтира олган жамиятгина маънавий таназзулга юз тутмайди.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА