– Тошкентда ўтказилаётган бугунги тадбир гуруҳимиз учун фойдали бўлмоқда. Айтиш жоизки, 2005 йилги дастлабки баҳолашлардан буён PEFA услубиёти 150 мамлакатда 500 маротаба қўлланилган. Давлат молиясини бошқаришни баҳолашда тан олинган стандарт бўлган мазкур методология 40 мингдан ортиқ индивидул ишлаб чиқариш кўрсаткичларидан иборат йирик ҳажмдаги маълумотларни жамлайди.
Биз охирги сафар PEFA баҳолаш методологияси бўйича Грузия давлатининг молиявий жараёнини баҳолашдан ўтказганмиз. У ерда тез ва қисқа муддат хулоса берган эдик. Мана энди шу мақсадда юртингизга ташриф буюрдик. Мақсадимиз тезкорликда давлат молиясини бошқариш самарадорлигини баҳолашдан ўтказиш ва якуний хулоса беришдир. Эътиборли жиҳати шундаки, гуруҳимиз ишида ўзбекистонлик вакиллар ҳам қатнашади, – деди PEFAнинг мамлакатимиздаги гуруҳи раҳбари Патрик Ума Тет.
Насиба Зиёдуллаева, ЎзА