Бугун Тошкент шаҳрида Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилмоқда.
photo5264857283685361946.jpg
Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон томонидан вазирлик ташкилотлари, идоралар, тижорат банклари вакиллари иштирок этмоқда.
Бугунги кунда Араб мувофиқлаштириш гуруҳи таркибида Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт фонди, Қувайтнинг араб иқтисодий тараққиёт фонди, ОПЕКнинг халқаро тараққиёт фонди ва Абу-Даби тараққиёт фонди каби молиявий институтлар мавжуд.
Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Инвестициялар бўйича қўмита раиси Суҳроб Холмуродов ва Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Бандар Ҳожар расмий чиқиш қилди.
Тадбир давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг Тошкентдаги йиғилиши 2014 йилда ҳам ўтказилган эди.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА