Ўзбекистонда электр ишлаб чиқариш ўсди

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитциялаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 9,2 тирлион сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 7,0 фоизини) ташкил этди. 
Давлат статистика қўмитасининг Саноат статистикаси бошқармаси маълум қилишича, 2018 йилнинг январь – август ойларида саноатнинг мазкур тармоғида электр энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга ва газсимон ёнилғини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш ҳажмининг 0,9 фоизга ошганлиги кузатилди.

 

ЎзА