Ўзбекистон тоғ-кон саноатида ўсиш кузатилмоқда

Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2018 йилнинг январь-август ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 21,6 триллион сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 16,6 фоизни ташкил этди.
Тоғ-кон саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тури бўйича чақиқ тош қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,5 мартага, каолин – 1,6 мартага, газ конденсати – 14,3 фоизга ва табиий газ – 6,8 фоизга ошган. Шу билан бирга, нефть қазиб олиш ҳажмининг 9,9 фоизга ва кўмирнинг – 10,2 фоизга камайганлигини кузатиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2018 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасининг саноат ишлаб чиқариши бўйича тақдим этган маълумотларида ушбу рақамлар келтирилган.

 

ЎзА