ОНЛАЙН. Андрей Бойцов Ўзбекистонда

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида сув ресурсларини бошқаришда инновациялар ва тадқиқотлар самарадорлигига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.
Унда тизимда юзага келаётган айрим муаммолар ечими таҳлил этилади.
Тадбирда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан келган тренер Андрей Бойцов ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Унда ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш масаласини ёритишда матбуот хизмати ва журналистлар ўрни, ичимлик сувини тежашни жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
1e1c0a3e-6301-4b21-880a-f75ddba985a3.jpg
caa8ae2f-695a-41fe-963d-8c2fe23bf253.jpg

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА