95 нафарнинг учдан бир қисмигина аттестациядан муваффақиятли ўтди

Тайёргарлик кўриш учун олдиндан саволнома берилганига қарамай, 31 та ходим эгаллаб турган лавозимига нолойиқ, деб топилди.
Фуқароларни кўрсатилган давлат хизматларидан рози қилиш, моддий харажатларни камайтириш — Давлат хизматлари Агентлиги олдида турган асосий вазифалардандир.
Адлия вазирининг буйруғига асосан мамлакатимиз бўйлаб Давлат хизматлари марказлари ходимларининг навбатдан ташқари аттестацияси бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 5-8 сентябрь кунлари пойтахтимиз марказларининг ходимлари аттестациядан ўтказилди. Уларнинг марказлар фаолиятига бевосита алоқадор маъмурий қоидалар, меъёрий-ҳуқуқий актларга оид билимлари, хизмат олувчилар билан муомала қила олишлари синалди. Аттестациядан муваффақиятли ўтганлар сони 95 нафар иштирокчининг бор-йўғи учдан бир қисмини ташкил этди. 36 таси — шартли лойиқ деб топилиб, олти ой муддатдан сўнг қайта имтиҳон топширади. Тайёргарлик кўриш учун олдиндан саволнома берилганига қарамай, 31 та ходим эгаллаб турган лавозимига нолойиқ, деб топилди.

 

ЎзА