Минскда халқаро медиа-форум бошланди

Бугун Беларусь Республикаси пойтахти Минск шаҳрида «Келажак учун ҳамкорлик: медиа маконда рақамли кун тартиби» мавзусида XIII халқаро медиа-форум ўз ишини бошлади. 
belta.byнинг хабар беришича, 14 сентябрга қадар давом этадиган халқаро тадбирда дунёнинг 30 давлатидан 300 га яқин вакил иштирок этиши кутилмоқда.
Қайд этилганидек, Евросиё иқтисодий иттифоқи маконини рақамлаштириш, Беларусь Республикасида рақамли иқтисодиёт ва ахборий жамиятни шакллантириш, замонавий ахборот воситалари фаолиятида сифат ўзгаришларига эришиш каби вазифалар доирасида ташкил этилган XIII халқаро медиа-форумнинг асосий тадбирлари ялпи йиғилишлар, мавзули муҳокамалар, етакчи хорижий ва маҳаллий журналистларнинг маҳорат дарсларидан иборат бўлади.
Маълумот ўрнида, 2006 йилдан буён анъанавий ўтказиб келинаётган Беларусь халқаро медиа-форуми МДҲ ва жаҳон экспертларининг соҳадаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш майдонига айланган.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА