АҚШга 20 йил ичидаги энг кучли тўфон яқинлашмоқда

АҚШнинг довулларни кузатиш Миллий маркази маълумотларига кўра, мамлакатга яқинлашаётган “Флоренс” довули сўнгги 20 йил ичидаги энг кучлиси бўлиши мумкин. 
Довул кучига беш балли ўлчов бўйича 4-даража берилган. Унинг тезлиги соатига 225 километрга чиқиши мумкин.
“Анадўли” агентлигининг ёзишича, яқинлашаётган довул сабаб АҚШнинг соҳилбўйи ҳудудлари аҳолиси эвакуация қилинади.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА