Карлуш Кейруш Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш бўйича тушган таклиф ҳақида гапирди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида бир неча ой муқаддам Ўзбекистон терма жамоасидан тушган таклиф борасида гапириб ўтди.
«Шахсий ҳаётимдаги воқеалар, музокараларни муҳокама қилиб ўтиришни ёқтирмайман. Аммо, айтишим мумкин бўлгани, ЎФА миллий терма жамоа мураббийлигига Эктор Куперни олиб келиб тўғри иш қилди. Шу боис Ўзбекистон терма жамоасига фақат Эрон билан баҳсдан ташқари қолган барча ўйинларда омад тилаб қоламан», дея гапириб ўтган Кейруш.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 11 сентябр куни соат 20:00да, «Миллий» стадионда бўлиб ўтади.
72a6bd97-bca3-400a-8a49-1dbe0faf24da.jpg
36c827ef-b075-4006-bb45-f3b71fa0af03.jpg
9a195e7a-9b7b-468a-a2c7-4dd0cc44f9e2.jpg

 

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА