Мўйноқ туманида 7 хонали уй бепул берилди

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокимлиги томонидан “Бозатаў” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи I гуруҳ ногирони Рафиқ Асеновга 7 хонали уй бепул берилди.
– Укам Рафиқжон кўзи ожиз, – дейди опаси Гулзада Асенова. – Ишсиз. Оилали. Хотини ҳам ногирон. 1 нафар фарзанди бор. Ногиронлик нафақаси учун ойига 350 минг сўм олади. Унинг ҳам аксарият қисмини кўзи учун дори-дармонга сарфлайди. Уй-жойи йўқлигидан қийналар эди. Туман ҳокимлигига ушбу масала юзасидан қилган мурожаатимиз ижобий ҳал этилганидан беҳад мамнун бўлдик. Укамга 7 хонали уй бепул берилди. Бунинг учун ана шундай хайрли ишлар ташаббускори Президентимизга ва барча мутасаддиларга миннатдорлик билдираман. Минг бор ташаккур.

 

Е.Қаноатов, ЎзА