Ўзбекистон ва Миср ўртасида истиқболли ҳужжатлар имзоланди

Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Кўксаройда ўтган музокаралар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Қўшма баёноти қабул қилинди.

f73f2570-4e17-5a37-8d00-4c276e08c1be.jpg
Мамлакатларимиз ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида ёшлар, спорт, инвестиция, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандумлари, таълим, туризм, археология, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга доир битимлар, икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
23cceced-0668-70dd-3952-388bf51a1a01.jpg
Шунингдек, ҳукуматлар ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида битим сингари жами 12 та ҳужжат имзоланди.

 

Матназар Элмуродов, ЎзА