Озиқ-овқат маҳсулотлари – арзон ва сифатли

Нукусда энг улуғ, энг азиз айём муносабати билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил қилинди. Унда мева-сабзавот, полиз, гўшт, балиқ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда.
– Ярмарка маҳсулотларининг сифати ва нархидан шаҳар аҳолиси жуда мамнун, – дейди “Нукус деҳқон бозори” акциядорлик жамияти раҳбари ўринбосари С.Караматдинов. – Маҳсулотлар асосан Қўнғирот, Чимбой, Хўжайли, Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа, Амударё, Қораўзак ва Нукус туманларидан келтирилмоқда
Ушбу ярмарка 10-сентябргача давом этади.
9 (1).jpg
16.jpg
18.jpg

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА