Соврин жамғарма 100 000 АҚШ доллари, ғолибга 50 000 АҚШ доллари пул мукофоти

6 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида кураш бўйича Президент соврини учун I халқаро турнир бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 октябрдаги “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Кураш Халқаро ассоциацияси таъсис этилган кун – 6 сентябрь “Кураш” миллий спорт тури куни сифатида белгиланди.
Ушбу муносабат билан жорий йилнинг 6 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида кураш бўйича Президент соврини учун I халқаро турнир бўлиб ўтади.
Унда кураш тарихидаги анъанавий ва замонавий йўналишларни уйғунлаштирган мутлақ вазнда беллашувлар ўтказилади. Нуфузли турнирнинг соврин жамғармаси 100 000 АҚШ доллари этиб белгиланган. Мусобақа ғолибига 50 000 АҚШ доллари пул мукофоти берилади.
Бу каби мусобақалар ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад миллий қадриятимиз бўлган кураш спорт турини дунё бўйлаб янада оммалаштириш ва ёшларимизнинг курашга бўлган қизиқишини оширишдир.

 

Ж.Тошхўжаев, ЎзА