“Google“ компанияси Gmail электрон почта хизматининг фойдаланувчилари учун ёзишмаларнинг махфийлигини сақлашда қулайликларга эга янги усулни ишлаб чиқди. Бу ҳақда компания сайтидаги маълумотга таянган ҳолда ТАСС хабар беради.
“Бу махфий маълумотларни ҳимоя қилиш учун яратилди. Унда рухсатсиз киришларнинг олди олинади. Ҳимояланиш учун махсус режим ишлаб чиқилган. Юборувчи мактубни 1 кундан 5 йилгача автоматик равишда сақлаш муддатини белгилаш мумкин. Шунингдек, ҳар қандай нотўғри берилган ҳаракат хатга киришни рад этади. Мактубни олган киши хатдаги маълумотларни юбориш, нусхалаш, босмадан чиқариш ёки юклаб олиш имконига эга бўлмайди ”, дейилади “Google“ хабарида.
Компаниянинг таъкидлашича, янги хавфсизлик тартиби электрон ёзишмаларнинг нусхасини тўлиқ бартараф этмайди. Қабул қилувчи ҳамма матнни тасвирлаш билан бир қаторда компьютер мониторини ҳам расмини олиш имконини беради, шунингдек, электрон почтани бошқаришда қулайликларга эга махсус дастурлардан фойдаланишга имкон беради.