Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматининг маълумот беришича, давлатимиз раҳбарининг Туркманистонга ташрифи якунланди.
Шавкат Мирзиёев 24 август куни Туркманбоши шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди. Саммит доирасида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.
Давлатимиз раҳбари шу куннинг ўзида Тошкентга қайтиб келди.

 

ЎзА