Оммавийликдан чемпионлик сари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати “Спорт ҳафталиги” мусобақалари ташкиллаштирилди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб Республикамизнинг барча ҳудудларида спорт мусобақалари ва соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда. Ушбу мусобақаларда аҳолининг барча қатламлари иштирокини таъминлаш ва уни оммавийлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан жорий йилнинг 24-30 август кунлари “Спорт ҳафталиги” деб эълон қилинди.
de307fea-8d97-44af-937a-6677088d7074.jpg
Мазкур спорт тадбирлари жисмоний тарбия ва спортни фуқаролар ўртасида кенг тарғиб қилиш, аҳолининг барча қатламларини спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, иқтидорли спортчиларни танлаш ва тайёрлаш тизимини ривожлантиришга асос бўлади. Шунингдек, ёшларни ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлашни ўргатиш билан бир вақтда, уларга мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга бўлган садоқат туйғуларини камол топтириш, спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканлигини ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилади.
32997bd0-0f23-43ea-b56c-5a997be3c81a.jpg
Ушбу спорт ҳафталиги доирасида Республикамизнинг барча ҳудудлари қамраб олинмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида ташкиллаштирилаётган спорт мусобақаларида Тошкент шаҳрининг 11 та туманидан спортнинг мини футбол, енгил атлетика, волейбол, стол тенниси ва армрестлинг турларидан жамоалар иштирок этадилар.
28a026a5-a268-43e8-93bb-b4b35776a5ec.jpg
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 август куни Олмазор туманида 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида “Қувноқ стартлар” мусобақалари, 26 август куни “Пахтакор” Марказий стадионида оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтади. Спорт тадбирларимиз давом этмоқда.

 

ЎзА