Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик камарини қўлга киритди

Профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев бугун АҚШда ўзининг тўртинчи жангини ўтказди.
Аҳмадалиев ушбу беллашувда чилилик Рамон Контрерасга қарши жанг қилди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундидаёқ ҳамюртимиз рақибини нокаутга учратди ва муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.
Ушбу ғалаба орқали Муроджон WBA InterContinental​ камари соҳибига айланди.
Маълумот учун, Аҳмадалиев бунгача уч бор рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонганди. Бугунги жанг тўртинчиси бўлди. Жангларининг иккитасида у рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган.
Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори саналади.

 

ЎзА