Азалий қадриятлари-ю анъаналари ўхшаш бўлган туркий халқлар ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатлик йўлидан бормоқда.
Бугун “International Hotel Tashkent” мехмонхонасида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатларнинг ОАВ ва ахборот масалалари бўйича вазирлари, шунингдек, юқори мансабдор шахслари иштирокида 6-йиғилиш мулоқоти ўтказилди.
Тадбирда миллий телерадиоканалларни ТДТга аъзо давлатлар ҳудудида трансляция қилиш учун тенг шароитлар яратишга ёрдам берадиган телевизион ва радиодастурларни ўзаро трансляция қилиш тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Эътиборли жиҳати, учрашувда ТДТнинг 2024-2025 йилларга мўлжалланган “Ҳаракатлар режаси” тасдиқланди.
Томонлар дезинформация ва сохта янгиликлар тарқалишига қарши курашиш бўйича умумий ёндашувларини белгилайдиган Тошкент коммюникесини имзолади.
Мусулмон Зиё, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА