Тошкентда қиличбозлик бўйича кичик ўсмирлар ўртасида ўтаётган Марказий Осиё очиқ чемпионатида Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда мамлакатимиз вакиллари рақобатлашмоқда.
«Пахтакор» спорт мажмуасида ташкил этилган ушбу мусобақанинг шпага йўналиши бўйича яккалик баҳсларида 100 нафарга яқин қиличбозлар ўзаро беллашди. Унда U12 ёш тоифасида туркманистонлик Зейнеп Абдуллаева, U14 ёшли шпагачилар орасида ҳамюртларимиз Селимхон Мустафоев ва Зарина Ҳамробоева, U11 ёш тоифасида қозоғистонлик Амирали Амангажиева олтин медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё чемпионати 21 декабрь кунига қадар давом этади. Мазкур мусобақада сабля ва рапира йўналишлари бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА