ФОТОРЕПОРТАЖ
Шу кунларда юртимизнинг барча гўшаларида байрам шукуҳи ҳукмрон. Оппоқ қорнинг беғуборлигини ўзида мужассам этган Янги йил эшик қоқмоқда. Поёнига етаётган йилни кузатиб, янгисини қарши олиш ўзига хос шодиёнага айланган. Ушбу байрам хотираларимизга улкан орзуларни, ҳайрат ва мўъжизаларни, олам-олам қувончни муҳрлаган. Йилларни ортда қолдириб, улғайсакда, биз бу байрамни соғинамиз, орзиқиб кутамиз.
Маълум қилинишича, Янги йилнинг асосий байрам тантаналари бу гал ҳам пойтахтимизнинг Истиқлол кўчасида жойлашган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил этилади. Ҳозирда масканда байрамни юксак савияда ўтказиш, ташриф буюрувчиларга хуш кайфият улашиш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Майдонга байрамнинг улкан Бош арчаси ўрнатилиб, турфа ўйинчоғу турли рангдаги чироқлар билан безатилаётир. Тантана жойи байрамга мос кўринишга келтирилмоқда. Бадиий дастурлар, саҳналаштирилган томошалар, байрам ярмаркалари учун жой ҳозирланаётир.
Бу ерда байрам тантаналари 25 декабрдан бошланиб, 10 январга қадар давом этади.
Шунингдек, пойтахтнинг яна бир қатор боғ ва хиёбонларида ҳам байрам шодиёналари ўтказилиши белгиланган. Ушбу манзиллар, тадбир ўтадиган кунлар ва вақти билан танишишингиз мумкин:
Бектемир тумани: Food City мажмуаси — 25 декабрь—10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Миробод тумани: “Фурқат” боғи — 25 декабрь—10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Мирзо Улуғбек тумани: Марказий боғи — 25 декабрь—10 январь, соат 11:00 — 22:00;
Сергели тумани: Туман марказий хиёбони — 25 декабрь—10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Олмазор тумани: Талабалар шаҳарчаси — 25 декабрь—10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Шайхонтоҳур тумани: “Анҳор Локомотив” боғи — 25 декабрь—10 январь, соат 11:00 — 22:00;
Шайхонтоҳур тумани: “Tashkent City” боғи — 25 декабрь—10 январь, соат 11:00 — 22:00;
Учтепа тумани: “Сеул” Эко-боғи — 25 декабрь—10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Чилонзор тумани: “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғи — 25 декабрь—10 январь, соат 11:00 — 22:00;
Чилонзор тумани: “Humo Arena” муз саройи олд майдони — 25 декабрь—10 январь, соат 11:00 — 22:00;
Чилонзор тумани: “Magic City” боғи — 25 декабрь—10 январь, соат 11:00 — 22:00;
Яккасарой тумани: Next савдо мажмуаси — 25 декабрь—10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Яшнобод тумани: “Ашҳобод” сайилгоҳи — 25 декабрь—10 январь, соат 11:00 — 20:00;
Янгиҳаёт тумани: “Меҳригиё” 24/7 савдо ва хизмат кўрсатиш кўчаси майдони — 25 декабрь—10 январь, соат 13:00 — 19:00;
Камола Юсупова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА