Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳаётдан розилигини таъминлаш йўлида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Инсоннинг бахтли яшаши, ҳаётдан рози бўлиши, албатта, унинг эгаллаган касбига ҳам ҳар томонлома боғлиқ ҳисобланади.  Юртимизда ёшларимизнинг касб-ҳунар ўрганиши, таълим олиши, маълум     касб эгаси бўлиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳақиқий маънода кўмак вазифасини ўтамоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг 2024 йил 16 октябрь кунги «Касбий таълимда малакали кадрлар таёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, биз соҳа масъуллари олдига катта масъулият юклайди.

Фармонда, касбий таълим соҳасини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларига мос кадрлаш тайёрлаш,  халқора таълим дастурларини жорий этиш каби катор эзгу йўналишлар, вазифалар белгиланганлигини алоҳида таъкидлаш зарур.

Айниқса, биз соҳа ходимлари учун эндиликда дастуриламал ҳисобланган ушбу ҳужжатда касбий таълим ташкилотларида халқора таълим дастурлари жорий этилиб, ўқитиш якуни буйича бериладиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг хорижий давлатларда тан олинишини таъминлаш масаласи ўз аксини топганлиги, ўз устимизда мунтазам ишлаш ва изланишни талаб қилади.

Касбий таълим ташкилотларини зарур ўқув адабиётлари, услувий қўлланмалар ва контентлар билан таъминлаш, уларнинг лаборатория ва устахоналарини энг замонавий ускуналар билан жиҳозлаш масаласига қаратилаётган эътибор, замонавий касб эгаларини таёрлашга кенг йўл очади.

Ушбу фармон билан касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилаётгани ҳам эътиборга молик.

Аҳамиятли жиҳати, техникумларда бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиб, малака ва компетенциялар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиши, бошланғич касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш умумий ўрта таълим ташкилотининг 9-синфини тамомлаган ўқувчилар учун – давлат гранти асосида амалга оширилиши, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилиши, ўрта махсус касбий таълим дастурларининг битирувчиларга ўзлаштирган модуллари, тўплаган кредитлари ва олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган баллар ўртача қийматидан (ГПА) келиб чиқиб, бакалавриатнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттиришига имконият берилаётганлигига алоҳида эътибор қаратишимиз керак.

Бугун биз Янги Ўзбекистонда Учунчи Ренессанс пойдеворини яратмоқдамиз.

Бугунги давр талабига мос, иқтисодиётимиз ривожи, ислоҳотларимиз самарадорлиги йўлида хизмат қиладиган касб эгаларини таёрлаш асосий вазифа.

Мана шундай эзгу ниятларга эришишда биз тилга олган фармон ҳуқуқий таянч вазифасини ўташи аниқ.

     О. Қурбанов,

Тўрткўл туман 2-сон политехникуми директори.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги