Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БАА элчисини қабул қилди
422

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бирлашган Араб Амирликларининг юртимиздаги элчиси Саид Матар Ал-Қамзий билан учрашди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқалар сезиларли даражада кенгайиб бораётгани таъкидланди. Шунга қарамай, олдинда бажарилиши керак бўлган ишлар ҳали кўплиги ва амалга ошириш керак бўлган қатор ўзаро манфаатли лойиҳалар мавжудлиги муҳокама қилинди.
Иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган келгуси йилда бўладиган тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
М.Пирматова, ЎзА